10:18 | 07.09.23 2425

Туркияда содир бўлган қуролли тўқнашувда Ўзбекистон фуқароси отиб ўлдирилди

Жабрланувчи отишма жойига яқин ҳудудда ишлаётган бўлган.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида содир бўлган отишмада Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, отишма вақтида воқеа жойига яқин ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси, асли самарқандлик Н.З. ҳам оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноят содир этган шахсларни ушлаб, уларга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлаган.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси фуқаронинг жасадини Истанбул аэропортидан Самарқанд вилоятига юбориш учун унинг яқинларига амалий ёрдам кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда бир неча йил аввал ўлдирилган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилган эди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 106
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 352
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 381
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 206
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 430
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 312