14:12 | 05.06.24

                       

Туркиядан Сурияга ўтиб кетган андижонлик террорчи қидирувга берилди

Туркиядан Сурияга ўтиб кетган андижонлик террорчи қидирувга берилди. 1998 йилда туғилган йигит 2019 йилдан бери террористик ташкилот аъзоси ҳисобланади (фото, видео).

Туркияга ишлашга бориб, террорчилик ташкилотига қўшилиб қолган андижонлик йигитга қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Муҳиддинов Иброҳим Насриддин ўғли 1998 йилда Андижон вилоятининг Андижон туманида туғилган. У 2018 йилда Туркияга мавсумий ишлаш учун бориб, у ерда террористик ташкилотларнинг таъсирига тушган. 2019 йилда Туркиядан Сурияга ўтиб, бу жойдаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилган.

Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида Муҳиддинов Иброҳим Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисми, 155 прим 2-моддаси (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) ва 244 прим 2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: