19:21 | 26.05.24

                       

Турсунхон номи билан танилган блогер самосуд қилингани бўйича маълумот берилди

Турсунхон номи билан танилган блогер самосуд қилингани бўйича маълумот берилди. Ҳолат Самарқандда содир бўлган.

ИИБ матбуот хизмати Самарқандда Турсунхон номи билан танилган блогер таҳқирлангани бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Хабар берилишича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи А.Т. Самарқанд шаҳрида икки нафар шахслар билан танишиб, улардан иш топиб беришда ёрдам сўраган.

Ушбу фуқаролардан бири ўзи ишлаётган реклама агентлигида ишчи ўрни борлигини айтганида, А.Т. ушбу ишга рози бўлиб, улардан биридан йўл кирага пул олиб, уйига кетиб, эрталаб айтилган жойга ишга келмаган

Оқибатда уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

2024 йил 15 май куни икки нафар фуқаролар А.Т. билан учрашиб, уни ҳақорат қилиб, буни тасвирга олишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: