18:46 | 01.12.23

                       

UEFA 2024 йилдан Чемпионлар лигаси ўйинларини янги форматда ташкил қилади

UEFA ташкилоти ҳақида батафсил билиб олинг. UEFA тарихи, мусобақалар ва ташкилот ҳомийлари ҳақида маълумотлар. Фото ва видеолар

UEFA келаси йилдан Чемпионлар Лигаси ўйинларини ўтказишда ислоҳотар ўтказади. UEFA’нинг хабар беришича, мусобақада 32 жамоа ва 36 ўрин мавжуд. Чемпионат саралашида қатнашмайдиган топ клублар учун янги жойлар тақдим қилинган.

UEFA логотипи.
Фото: uefa.com

Эндиликда томошабинлар гуруҳ босқичи ва кейинги плей-офф босқичини эмас, балки барча жамоалар иштирокидаги лиганинг гувоҳи бўлишади. Лига сўнгида энг кучли саккиз жамоа плей-оффга йўл олади ҳамда қолган жамоалар янги плей-офф саралашида қатнашадилар.

Ташкилот бўлаётган ўзгаришлар натижасида ҳар бир жамоа 10 тадан ўйин ўтказиши ва даромадлар ошишини ваъда қилган.

Bugun.uz UEFA’да кузатилаётган ўзгаришлар фонида ўз муштарийларига бу футбол ташкилоти ҳақида маълумот беради.

UEFA ҳақида умумий

UEFA (тўлиқ номи Европа футбол ассоциациялари иттифоқи) олти қитъада мавжуд футбол ташкилотларидан бири ҳисобланади. UEFA Европа футболида бошқарувчи ролини ўйнаш билан бир қаторда, бошқа қитъалардаги давлатлар, жумладан, Туркия, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Исроил, Кипр ва Арманистон каби баъзи Осиё мамлакатларида ҳам футбол, ​​футзал ва пляж футболини ривожлантириш ва унинг ташкилий масалаларини назорат қилади. Ташкилотга 55 та давлатдан футбол асосциациялари аъзодир.

2022 йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли FIFA ва UEFA барча Россия терма жамоалари ва клубларини улар томонидан ўтказиладиган мусобақалардан четлатишди.

UEFA Европа миллий футбол ассоциацияларидан иборат ҳамда қитъада ўтказиладиган аксар йирик турнирлар унинг назорати остида ўтади. Жумладан:

  • UEFA Эвропа чемпионати,
  • UEFA Миллатлар Лигаси,
  • UEFA Чемпионлар Лигаси,
  • UEFA Эвропа Лигаси
  • UEFA Суперкубоги
UEFA томонидан ташкил қилинадиган энг тамошабоп мусобақалар афишаси.
Фото: uefa.com

Шунингдек, ташкилот мусобақа давомида яна кўплаб ҳуқуқларни қўлга киритади. Улар мукофот пулларини назорат қилиш, қоидалар ўрнатиш, ОАВ ҳуқулари ҳамда трансляциядир.

UEFA расмий низомига кўра (4-модда) расмий тиллар франтсуз, немис ва инглиз тилларидир.

UEFA’да энг муҳим лавозимлар президент ва бош котибликдир. Ҳозирги президент Александр Чеферин дастлаб Словения футбол ассоциацияси президенти лавозимида фаолият юритган. Чеферин 2016 йил сентябрь куни Афинада бўлиб ўтган UEFA’нинг 12-фавқулодда конгрессида ташкилотнинг еттинчи президенти этиб сайланган.

UEFA президенти бир вақтнинг ўзида FIFA ташкилотининг вице-президенти ҳисобланади.

UEFA тарихи

UEFA ташкилоти 1954 йилнинг 15 июн куни Швейцариянинг Базел шаҳрида Италия, Франция ва Бельгия футбол ассоциациялари ўртасидаги келишувлардан сўнг ташкил топди. Дастлаб таъсис йиғилишида 25 нафар аъзо иштирок этган бўлса, ҳозирда яна 6 та уюшма таъсисчи аъзолар сифатида тан олинган ва уларнинг умумий сони 31 тага етган. 1990 йилларнинг ўрталарига келиб UEFA 50 дан ортиқ аъзоси мавжуд ташкилотга айланди.

Реал Мадрид футбол клуби. 1956 йилги Чемпионлар лигаси ғолиби.
Фото: uefa.com

Дастлаб ташкилотнинг бош қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган эди. Кейинчалик, 1960 йилда қароргоҳ Берн шаҳрига кўчди. 1995 йилда эса UEFA ўзининг ҳозирги қароргоҳига, Швейтсариянинг Нён шаҳрига кўчиб ўтди. Бироқ 1999 йилга қадар, қароргоҳнинг битишигача ташкилот вақтинчалик бинолардан фойдаланиб турган.

Совет Иттифоқи, Югославия ва Чехословакия давлатларининг бўлиниши ва янги асоциацияларнинг ташкил топиши аъзолар сонини кескин оширган.

UEFA’га аъзо мамлакатлар

Ташкилотга аъзо бўлиш учун қўйиладиган энг асосий талаблардан бири қўшилмоқчи бў;лган давлатнинг суверен мақомга эга бўлишидир. Бироқ, бу масалада ташкилот томонидан бир қанча истисноларга йўл қўйилган. Истисно қилинган северен мақомига эга бўлмасада, халқаро ҳуқуқ контексида тан олинган давлатлардир. Англия, Шимолий Ирландия, Шотландия ва Уэлс айби шундай давлатлар бўлиб, улар Буюк Британия қироллигини ташкил қилувчи давлатлар саналанади.

UEFA’га аъзо 55 давлатдан 48 таси БМТга аъзо бўлган суверен давлатлар ҳисобланади.

Шунингдек, Гибралтар (Британиянинг хориждаги ҳудуди), Фарер ороллари (Дания Қироллиги таркибидаги автоном ҳудуд) ва Косово (чекланган тан олинган давлат) ҳам шу рўйхатга киради. UEFA’нинг баъзи аъзолари трансконтинентал давлатлар бўлиб, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон ва Туркия шулар жумласидандир. Яна бошқалар маданий ва сиёсий жиҳатдан Европанинг бир қисми ҳисобланиб, Кипр ва Арманистон давлатлари бу рўйхатга киради.

UEFA логотипи тарихи.
Фото: 1000 logos

Осиё Футбол Конфедерациясига (ОФК) аъзо бўлган давлатлар ҳам Исроил ва Қозоғистон каби Европа футбол ассоциациясига қабул қилинди. Баъзи UEFA аъзо ассоциациялари ўз ассоциациясининг асосий ҳудудидан ташқаридаги жамоаларга ўзларининг «ички» мусобақаларида қатнашишларига рухсат беради. Масалан, Монако алоҳида суверен ҳудуд бўлишига қарамай, «Монако» жамоаси Франция лигасида иштирок этади.

Монако футбол клуби.
Фото: as monaco

Шу билан бирга, Англия премиер лигасида ҳам Британия таркибига кирувчи давлатлар жамоалари, Испания чемпионатида эса Андорра футбол клуби ҳам қатнашади. Европадаги бошқа яна бир давлат Лихтенштейннинг 7 та жамоаси Швейтсария Лигаларида ўйнайди. Чунки, Лихтенштейнда ички лига йўқ бўлиб, фақат кубок мусобақаси бор.

1974 йилда Исроил давлати учун Осиё Футбол Конфедерациясига кириш тақиқланган.

UEFA’га аъзо давлатларнинг футбол терма жамоалари ФИФА томонидан ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни ҳам қўлга киритганлар. Ҳозиргача бўлиб ўтган 22 та чемпионатнинг 12 тасида Европа терма жамоалари жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Италия ва Германия тўртта маротабадан кубокни қўлга киритган бўлсалар, Франция икки, Англия ва Испания эса бир мартадан ғалаба қозонганлар.

Ушбу мамлакатларнинг футбол ассоциациялари «Катта бешлик лигалари»ни ташкил қилиш учун ҳам жавобгардир. Улар:

  • Испания Ла Лигаси
  • Англия Премер-лигаси
  • Германия Бундеслигаси
  • Италия А Церийаси
  • Франция биринчи лигасидир

UEFA мусобақалари

UEFA ўтказадиган континентал мусобақаларда миллий терма жамоалар иштирок этади. Бу мусобақалар қуйидагича:

  • UEFA Европа чемпионати
  • UEFA Миллатлар лигаси
  • UEFA U-21 Европа чемпионати
  • 19 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Европа чемпионати
  • 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги UEFA Европа чемпионати
  • UEFA аёллар чемпионати
  • Аёллар ўртасида UEFA Миллатлар Лигаси
  • 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги UEFA чемпионати
  • 17 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги UEFA чемпионати
  • Футзал бўйича UEFA чемпионати
  • 19 ёшгача бўлганлар ўртасида футзал бўйича UEFA чемпионати
  • UEFA аёллар футзал чемпионати
Қура ташлаш маросими ва Чемпионлар лигаси кубоги.
Фото: uefa.com

Шунингдек, ташкилот клублар учун ҳам кўплаб мусобақалар ташкил қилган бўлиб, булар бутундунёда тамошабоп турнирлар ҳисобланади. Бу мусобақалар қуйидагича:

  • UEFA Чемпионлар Лигаси
  • UEFA Европа Лигаси
  • UEFA Европа конференция лигаси
  • UEFA Суперкубоги
  • UEFA ёшлар лигаси
  • UEFA аёллар чемпионлар лигаси
  • Футзал бўйича UEFA Чемпионлар Лигаси
Италия терма жамоаси. 2020 йилги Европа чемпионати ғолиблари.
Фото: uefa.com

UEFA мусобақалари ҳомийлари

  UEFA ўтказадиган терма жамоалар ўртасидаги мусобақалар учун ҳомийлар:

  • Adidas
  • Alipay
  • Atos
  • Hisense

UEFA Чемпионлар Лигаси учун ҳомийлар:

  • Expedia Group
  • Expedia
  • FedEx
  • Oppo
  • Heineken N.V.
  • Heineken
  • Just Eat Takeaway
  • MasterCard
  • Sony
  • PlayStation
  • PepsiCo
  • Pepsi
  • Lay’s
  • Gatorade
  • Turkish Airlines

Мавзуга доир: UEFA Чемпионлар Лигаси ҳомийлари, шунингдек, UEFA Суперкубоги ва UEFA Ёшлар Лигаси ҳомийлари ҳисобланади.

UEFA Европа Лигасининг ҳомийлари:

  • bwin
  • Enterprise
  • Hankook
  • Heineken
  • Just Eat Takeaway
  • Shtraus
  • Swissquote

Мавзуга доир: UEFA Европа Лигаси ҳомийлари UEFA Европа Конференция Лигасининг ҳам ҳомийлари ҳисобланади.

UEFA аёллар футболи мусобақалари учун ҳомийлар:

  • Amazon Prime
  • EA Sports
  • Evronika
  • Grifols
  • Heineken
  • Hublot
  • Just Eat Takeaway
  • Lay’s
  • PlayStation
  • Viza
UEFA ташкилоти ҳомийлари.
Фото: uefa.com

UEFA’ни тарк этган давлатлар

Ташкилотнинг шу кунгача бўлган тарихи мобайнида аъзолар таркибида ўзгаришлар ҳам кузатилган. Баъзи улар кўпайган бўлса, баъзида аъзолар сони қисқариб турган. Қуйида ташкилотни тарк этган собиқ аъзо мамлакатлар рўйхати тақдим қилинган.

1. Саарленд футбол иттифоқи 1954–1956 йилларда ташкилот аъзоси бўлган.

2. Шарқий Германия футбол ассоциацияси 1954–1990 йиллар мобайнида аъзо мамлакат саналган.

Шарқий Германия футбол жамоаси.
Фото: play football – uCoz

3. Совет Иттифоқи Футбол Федерацияси 1954–1991 йилларда ташкилот аъзоси бўлган. Иттифоқнинг парчаланиши мамлакат футбол асосциациясининг тугатилишига олиб келган.

4. Югославия Социалистик Федератив Республикаси Футбол Уюшмаси 1954–1992 йилларда UEFA’га аъзо мамлакат ҳисобланган. Унинг аъзоликдан чиқиш тарихи Совет Иттифоқи Футбол Федерацияси тарихи билан деярли ўхшаш.

СССР футбол жамоаси.
Фото: pinterest

5. Сербия ва Черногория футбол ассоциацияси 1992–2006 йилларда ташкилот аъзоси бўлган. 2006 йил бу икки мамлакатнинг бўлиниб кетиши ташкилотдан кетишига сабаб бўлган. Кейинчалик уларнинг ҳар бири суверен давлат сифатида қайта аъзо бўлишган.

6. Чехословакия Футбол Уюшмаси 1954–1993 йилларда UEFA’га аъзо бўлган. Ҳудди Сербия ва Черногория каби бу давлат ҳам иккига бўлиниб, Чехия ва Словакия қайтадан аъзоликка қабул қилинган.