13:33 | 03.04.23 475

Украина компанияси Ўзбeкистондаги «Река-Мед Фарм»ни сотиб олди

Бу келишув Ўзбекистон фармацевтика саноатини янада ривожлантириш учун имконият яратади

Украинанинг «Юрия-Фарм» фармацевтика компанияси ЕТТБнинг 10 миллион евро миқдоридаги молиявий кўмаги асосида Ўзбекистоннинг «Река-Мед» компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда Forbes Ukraine хабар берди.

Маъдум қилинишича, ушбу битим Ўзбекистонда юқори талабли фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва «Юрия-Фарм»нинг Украина ички бозорида маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларининг қарийб 10 фоизини бўшатиш имконини беради.

«Юрия-Фарм» Украинадаги энг йирик бешта фармацевтика ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб, ўз маҳсулотларини дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилади. Компания ЕТТБ билан 2019 йилнинг май ойида 25 миллион евро миқдоридаги дастлабки кредит шартномасини имзолаган бўлиб, унинг икки транши қадоқлаш линияларини модернизация қилиш, арзон индивидуал дозаларда саратонга қарши дори-дармонларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга оширишга мўлжалланган эди.

10 миллион евролик траншга Ўзбекистоннинг «Река-Мед» компаниясини сотиб олиниши «Юрий-Фарм»га рентабелликни ошириш ва ишлаб чиқаришни Украинадан ташқарида жойлаштириш орқали ишлаб чиқариш хатарларини диверсификация қилиш имкониятини яратиш билан бирга, Украина ва Ўзбекистон бозорларини арзон нархдаги дори воситалари билан таъминлаш имкониятини беради.

ЕТТБнинг Шарқий Европа ва Кавказ бўйича бошқарувчи директори Маттео Патроненинг сўзларига кўра, келишув «Юрия-Фарм»га ўз маҳсулотининг 30 фоизини экспорт қилиш имконини беради, шундан 15 фоизи Ўзбекистонга тўғри келади. Шунингдек, у ушбу келишув Ўзбекистонда ҳам, Украинада ҳам дори воситаларининг мавжудлиги ва фойдаланиш имкониятини яхшилашини таъкидлади.

Айтиб ўтиш керакки, Украина фармацевтика ишлаб чиқарувчиси нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё бозорига кириши орқали ўз бизнесини кенгайтиради. Ўз навбатида бу келишув Ўзбекистон бозорига янги фармацевтика маҳсулотлари кириб келиши ва фармацевтика саноатини янада ривожлантириш учун имконият  яратади.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1150
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 520
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 802
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 827
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1487
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 676