14:30 | 27.05.23

                       

Украинадан Ўзбекистонлик йигитнинг жасади олиб келинди

Йигит маҳбус сифатида урушга жалб қилинган

Ўзбекистонлик йигитнинг жасади уруш майдонидан олиб келинди. Маълум бўлишича, фуқаро Тожибоев Ш.Б бир неча йил муқаддам Россия Федерацияси ҳудудида қамоққа олинган.

Автомашинасидан героин моддаси топилган фуқаро жазони Россия қамоқхонасида ўтаётган бўлган. Украина-Россия уруши бошланиши фонида маҳбуслар ҳам фронтга сафарбар этилган, улар орасида фуқаро Тожибоев Ш.Б ҳам бўлган. Куни кеча унинг жасади (ярим танаси) Ўзбекистонга олиб келинди.

Марҳумнинг онаси билан бўлган суҳбатда айтилишича, Тожибоев таксичилик қилиб чет давлатга борган ва ёлғон айблов билан қамоққа олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: