10:16 | 30.11.23

                       

«Ҳумо Арена»да ўтказилиши керак бўлган ўйин қолдирилди

«Космонавтлар» метро бекати яқинида электр кабелига шикаст етказган ёнғин оқибатида аренада «свет» ҳалигача ёнмаган.

«Ҳумо» хоккей клуби маъмуриятининг маълум қилишича, «Космонавтлар» метро бекати яқинида электр кабелига шикаст етган ёнғин оқибатида «Ҳумо Арена»да ҳамон электр энергияси ёнмаган.

Шу муносабат билан 29-30 ноябр кунлари аренада бўлиб ўтиши режалаштирилган «Ҳумо» ҳамда «Номад» учрашуви шу кунлари соат 19:30да «Алпомиш» муз мажмуасида бўлиб ўтади.

«Ушбу ўйинлар учун аввалдан сотиб олинган барча чипталар амалда бўлади. «Меҳр» ҳайвонлар приюти билан биргаликда хайрия акцияси 3-4 декабр кунлари бўлиб ўтади» дейилган клуб хабарида.

Bugun.uz «Космонавтлар» метро бекати яқинида ер ости кабелларидаги қисқа туташув оқибатида келиб чиққан ёнғин сабаб Яккасарой, Миробод, Чилонзор, Мирзо-Уғлубек ва Учтепа туманларидан интернетга кириш билан боғлиқ қийинчиликлар кузатилаётгани ҳақида ёзганди. Кабеллардаги юқори кучланиш сабаб ёнғинни бартараф этиш билан боғлиқ қийинчиликлар бор ва шу сабаб ёнғин тўлиқ бартараф этилмагунча Интернет провайдерлар кабелларни тиклай олмайди.

«Космонавтлар» метро бекатида ёнғин пайдо бўлгани ҳақида илк хабарлар эрта тонгда пайдо бўлди. Воқеа гувоҳлари ёнғин сабаб бадбўй ҳид ва бўғувчи тутундан азият чекаётгани ҳақида маълум қилишган. Қайд этиш керак, дастлаб метро бекатида ёнғин келиб чиққани айтилган миш-мишлар ўз тасдиғини топмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: