9:55 | 17.02.24

                       

«Умра» хизматлари сифатсиз кўрсатилганда зиёратчиларга етказилган зарар қоплаб берилади

Ўзбекистонда «Умра» хизматлари сифатсиз кўрсатилганда зиёратчиларга етказилган зарар қоплаб берилади. Адлия вазирлиги бу қай тартибда ва қайси маблағлар эвазига амалга оширилишини маълум қилди.

Адлия вазирлиги «Умра» хизматлари сифатсиз кўрсатилганда зиёратчиларга етказилган зарар суд қарорига мувофиқ қоплаб берилишини айтди.

Қонунчиликка мувофиқ, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга «Умра» хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи туроператор 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиши ҳамда ушбу маблағларнинг етарли миқдорини таъминлаб бориши белгиланган.

Шунга кўра, тегишли туроператор томонидан захира қилиб қўйиладиган мазкур маблағлардан унинг «Умра» хизматларини сифатсиз кўрсатишидан жабр кўрган зиёратчиларга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун суд қарорига мувофиқ фойдаланилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: