21:23 | 24.10.23 1094

Умра тадбирларини зиёрат бўйича лицензияга эга бўлган туристик ташкилот ташкил этиши белгиланди

Белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб қўлланилади.

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли «Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди.

Ушбу қарор асосида эндиликда Ўзбекистонда хусусий сектор томонидан Умра тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг Умра хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилиши белгиланган. Жумладан:

— 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

— Умра хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

— Умра хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида исломий таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши, ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди.

Маълумот учун, Умра хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланади. Хизматлар Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширилади. Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланила бошлайди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 296
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 727
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1074
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 822
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 444
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 930