17:05 | 01.03.24

                       

Урганч ва Хивада 2024 йилда минг километр тармоқ, 10 та подстанция ва 500 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилади

Урганч ва Хивада 2024 йилда минг километр тармоқ, 10 та подстанция ва 500 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилади. Яроқсиз йўлларнинг ярмини шу йилни ўзида таъмирдан чиқариш, «Урганч-Шовот» йўлининг 20 километрини сақлашга хусусий секторни жалб қилиш топширилди.

Йил якунигача Урганч ва Хива шаҳарлари ҳамда Гурлан ва Тупроққалъа туманларида оқова сув тармоғини қуриш лойиҳаси бошланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумотларга кўоа, электр тармоқлари, подстанция ва трансформаторларни тўлиқ янгилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади. Бунда, 2024 йилда 1 минг километр тармоқ, 10 та подстанция ва 500 та трансформаторни янгилаш кўзда тутилади.

Келгуси икки йилда вилоятда тупроқ йўллар умуман қолмаслиги кераклиги қайд этилди.

Яроқсиз йўлларнинг ярмини шу йилни ўзида таъмирдан чиқариш, «Урганч-Шовот» йўлининг 20 километрини сақлашга хусусий секторни жалб қилиш топширилди.

Вилоятдаги 233 километр йўллар «ҳажм» усулида таъмирланиши, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Хонқа ва Урганч туманидан ўтган «4Р-156» автомобиль йўлининг 84 километри цемент бетон қопламага ўтказилиши белгиланди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: