15:47 | 01.03.24
«Урганч-Хива» троллейбус қатнови оралиқ вақти 2 карра қисқаради. Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев хизматларда ўсиш бўлиши учун транспорт инфратузилмасини яхшилаш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, шу боис, Урганч ва мамлакатни бошқа шаҳарларига авиачипта нархини арзонлаштириш учун 30 миллиард сўм субсидия берилади.
Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади.
«Урганч-Хива» троллейбус қатнови оралиқ вақти 2 карра қисқаради, Урганчдан Хива ва Хонқага электробус қатнови ташкил этилади.
Шунингдек, Урганч аэропорти бошқаруви ва модернизациясига хусусий шерик жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: