23:32 | 16.11.23 1785

«Урушдан сўнг ҳақиқий Фаластин давлати бўлиши лозим» — Жо Байден

Президентга кўра, бу АҚШ сиёсатининг азалдан асосий мақсади бўлиб келган.

Хориж манбаларининг ёзишича, Қўшма Штатлар президенти Жо Байден Исроил-ҲАМАС можаросининг якуний нуқтасида ҳақиқий ва мустақил Фаластин давлатини ташкил топтириш кераклигини айтган. Бу ўринда у, мустақил давлатни икки томоннинг ўзаро келишувисиз яратиб бўлмаслигини ҳам таъкидлаган.

Фото: The New York Times

«Сизга шуни айта оламанки, менимча, икки давлат қарори бўлмагунча, бу можаро ва тўқнашувлар охир-оқибат тугайди деб ўйламайман»,-дея айтган Байден.

Бу борада Байден ўзи ҳамда унинг ёрдамчилари келгуси ишлар юзасидан араб мамлакатлари билан ишлар олиб борилаётганини эслатган. Давлат етакчисининг сўзларига кўра, Фаластин давлатини барпо этиш узоқ вақтдан бери АҚШ сиёсатининг асосий мақсадларидан бўлиб келган. Аммо яқин давр ичида ҳеч бир маъмурият бу масалада сезиларли муваффақиятга эриша олмаган. Бу йўналишдаги сўнгги катта туртки фақат  Жон Керрининг собиқ президент Обама маъмуриятида давлат котиби бўлган пайтида рўй берган.

Жо Байден Исроилга Ғазодаги урушини тўхтатиш кераклигини қачон айтиши ҳақида аниқ бир тўхтамга келмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, жанглар ҲАМАС исроилликларга нисбатан умуман қаршилик қила олмай қолганидан кейингина тугайди. Бундан ташқари, президент ҲАМАС Ғазодаги шифохоналар остида ҳамон қурол ва технологияга эгалигини ишонч билан гапирган.

Эслатиб ўтамиз, Байден Конгрессдан Украина, Исроил ва Тайванга 100 миллиард доллар ажратишни сўрамоқчилигини айтганди.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 167
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 311
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 423
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 469
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 246
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487