17:06 | 03.11.23

                       

UzAuto дилерлик марказларида катта тартибсизликлар келиб чиқди — видео

Бугун, 3 ноябр куни бошланган автомобиллар сотуви бир неча соат ичида якунланган.

Бугун, 3 ноябр куни тонгда UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотувлари бошланганини эълон қилди.

Сотувлар бошланиши ҳақидаги хабар ортидан автомобил сотиб олиш истагидаги одамлар компаниянинг барча дилерлик марказларини «қамал» қилди.


Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда минглаб одамларнинг дилерлик марказларига киришга уринаётгани, тиқилинч оқибатида деразалар синдирилиб, ҳатто айрим одамларнинг турли тана аъзоларини шиша синиқлари кесиб юборганини кўриш мумкин.

Шунингдек, аксар харидорлар дилерлик марказларига «айланма йўллар» орқали «бостириб» киришга уринаётгани, навбат талашиб, бир-бирлари билан «жангга» киргани ҳам тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун, автомобиллар сотуви бир неча соат ичида якунланган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ҳам автомобиллар учун шартнома бериш бошлангани ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалиши сабаб дилерлик марказларида навбатлар юзага келганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: