0:13 | 08.11.23 6481

UzAuto Motors автосалонларидан бири эшигини ичкаридан ёпиб, бир кишига ўнталаб шартнома бераётгани ҳақида хабарлар тарқалди — фото+видео

Мазкур ҳолат бўйича компания расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Chevrolet автомобиллари учун шартнома тузиш билан боғлиқ бир нечта хабарлар тарқалди. UzAuto Motors компанияси ушбу суратлар юзасидан расмий маълумот берди.

Унда айтилишича, қатор ижтимоий саҳифаларга тарқалган Д.К. исмли харидор томонидан камида 10 та машина учун шартнома тузилган автомобиллар рўйхати акс этган сурат ҳақиқатга тўғри келмайди. Яъни, шу йилнинг 3 ноябр куни суратда исми келтирилган фуқаро билан Chevrolet автомобилини сотиб олиш бўйича ҳеч қандай шартнома тузилмаган. Ўша куни шартномалар Chevrolet Lacetti’нинг фақат L-Style AT Plus модели учун мавжуд бўлган.


Бундан ташқари, компания аҳоли ўртасида автомобил учун шартномалар тузиш билан боғлиқ шов-шувларни кўтаришга уриниш ҳолатлари кузатилгани, уларнинг гўёки дилерлик маркази ходимлари ёпиқ эшиклар ортидан автомобил сотиб олиш бўйича 50 та шартнома тузганлиги акс этган баъзи видеотасвирларни тарқатишганини таъкидлаган. Компанияга кўра, бу ҳолатлар анча олдин содир этилган ва ўша дилерлик маркази салонининг раҳбарига интизомий жазо қўлланган.


UzAuto Motors раҳбарияти аҳолидан Chevrolet автомобиллари учун контрактация бошланганлиги ҳақидаги маълумотларни фақат расмий манбалардан олишни сўраган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотуви бошланганини эълон қилганди. Бундан ташқари, UzAuto Motors сотувда йўқ автомобиллар нархини оширганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1612
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1035
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 632
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 554
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1295
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1091