10:54 | 03.11.23 1419
UzAuto Motors Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотуви бошланганини эълон қилди
Автомашиналар ноябр, декабр ва март ойларида етказиб берилади.
UzAuto Motors сотуви бошланган Chevrolet автомобил моделларини тақдим қилди. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати хабар берди.

UzAuto Motors Damas ва Labo, Cobalt, Onix, Tracker, Captiva – янги, Malibu, Equinox, Traverse, Tahoe Chevrolet автомобил моделлари қаторини харид қилиш учун тақдим этган.

- Damas, Labo ва Cobalt декабр-март ойларида
- Onix ноябр-декабр ойларида
- Tracker декабр-март ойларида
- Captiva, Malibu, Equinox, Traverse, Tahoe машиналари ноябр ойида етказиб берилади.
Компаноянинг маълумотига кўра, ушбу машиналар шартномада кўрсатилган вақтдан аввалроқ ҳам етказиб берилиш мумкин.
Шунингдек, компания вақтни тежаш ва ортиқча кутишлардан узоқлашиш учун онлайн-сервес хизматидан фойдаланишни тавсия қилган.