9:33 | 06.12.23

                       

Uzbekistan Airways талабаларга 50 фоизлик чегирма эълон қилди

Чегирмалар Янги йил арафасида 15 кун давомида амал қилади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси қишки таътил арафасида ўрта-махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50 фоиз чегирма эълон қилди.

Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Маълумот учун, чегирмали чипталар ҳақидаги батафсил маълумотларни www.uzairways.com сайтида олиш мумкин.

Аввалроқ, талабалар қишки таътилда қачонгача дам олиши айтилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: