10:00 | 24.05.23 1857

Uzum экотизими «Йил бренди 2022» тақдирлаш маросими доирасида энг кўп совринларга эга бўлди

«Йил бренди» маркетинг ва реклама соҳасидаги ютуқлар учун олтинчи марта топширилмоқда

20 май куни Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ҳар йилги «Йил бренди 2022» мукофоти ғолибларини тақдирлади. «Йил бренди» маркетинг ва реклама соҳасидаги ютуқлар учун олтинчи марта топширилмоқда. Бу йил мукофот 25 та номинация бўйича 550 000 дан зиёд истеъмолчининг очиқ овоз бериши якунлари бўйича, шунингдек, Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг 200 дан ортиқ ҳамкори ва етакчи экспертлари онлайн овоз беришига кўра тақдим этилди.

Uzum экотизими тўртта соврин соҳиби бўлди, улардан иккитаси Uzum Market маркетплейсига насиб этди. Uzum Market «Чакана савдо – маркетплейс» тоифасида истеъмолчилар танловининг, «Чакана савдо» тоифасида экспертлар овоз беришининг ғолиби бўлди. Экспертлар фикрига кўра, Uzum экотизими «Ахборот технологиялари ва ечимлари» тоифасида йил бренди бўлган бўлса, Uzum Bank – «Банклар, молия институтлари ва суғурталаш» тоифасида энг яхши бренд бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ҳамкорлари ва экспертлари Uzum Bank Бошқаруви раиси Сергей Гимадиевни Ўзбекистонда маркетингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирладилар.

Uzum бренди Ўзбекистон бозорига 2022 йилда кириб келганига энди бир неча ой бўлган эсада, истеъмолчилар ва экспертлар экотизимимизнинг афзалликларини муносиб баҳолай олишганидан жуда фахрланамиз. Uzum ҳар бир ечим ва сервиси билан фойдаланувчиларимиз ҳаётини қулайроқ, реклама кампанияларимизни ёрқинроқ қилишга интилади, — дея, қайд этади Uzum экотизими CEOси Жасур Жумаев.

Реклама


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 955
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 864
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 534
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 444
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1148
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 945