16:00 | 11.03.24

                       

Uzum IT-академияси янги таълим йўналишларини ишга туширмоқда

Uzum IT-академиясида ўқишнинг иккинчи оқими 8 апрел куни бошланади.

Академиянинг иккинчи оқимига энди бошлаётган учун иккита курс бўлади: лойиҳа менежери ва мижозларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, илғор мутахассислар учун Java’да ишлаб чиқиш ва тизимларни таҳлил қилиш курслари киритилган. Академиянинг ўқитувчилари Uzum экспертлари ва IT соҳасидаги етакчи компаниялар мутахассислари бўлди. Биринчи оқимда бўлгани каби, ҳар бир курсда талабалар Uzum жамоасидаги тюторлар раҳбарлигида бажарадиган амалий топшириқлар мавжуд бўлади.

Биз янги қабул дастурини экотизим бизнес юнитлари раҳбарлари билан бирга тўпладик, шунда курслар ва уларнинг мундарижаси ҳозирги кунда энг кўп талаб қилинадиган мутахассислик ва кўникмаларни акс эттиради. Шу билан бирга, IT соҳасининг ривожланиши билан мамлакатда нафақат дастурчиларга, балки банк, FinTech сервислар ёки маркетплейснинг «капоти остида» рўй берадиган жараёнлар ва тизимлар қандай ишлашини чуқур биладиганмалакали лойиҳа менежерлари, тизим таҳлилчилари ва мижозларни қўллаб-қувватлаш ходимларига ҳам эҳтиёж ортиб бормоқда. IT Park кўмагида биз бутун IT бозори учун янги кадрларни ривожлантиришга ёрдам берадиган ўз таълим лойиҳамизни ишга туширдик, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ёшларни биринчи оқимга жалб қилдик. Ва янги оқимда биз, албатта, иқтидорли мутахассислар учун грантлар ажратдик, — дейди Uzum IT-академияси раҳбари Анна Монахова

Uzum IT-академиясининг талабаси бўлиш учун uzum.tech веб-сайтида Телеграм-бот орқали рўйхатдан ўтиш ва онлайн кириш тестларидан муваффақиятли ўтиш керак. Тестларнинг натижаларига кўра энг яхши абитуриентлар Uzum’дан бепул ўқиш учун грант оладилар. Курслар 1дан 4-5 ойгача давом этади, ўқиш нархи 2дан 7 миллион сўмгача. Ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар Uzum IT-академиясидан сертификатлар, шунингдек, миллий рақамли экотизим жамоасида амалиёт ўташ ёки ишлашга таклиф оладилар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: