17:55 | 13.12.23
Uzcard тўлов тизими карталари эгалари Uzum Market миллий маркетплейсидан буюртмаларни онлайн тўлаганда 5% кешбек ва Uzum Bank иловаси орқали тарқатиш пунктларида олишда буюртмани тўлаганда 2% кешбек оладилар.
Uzcard тўлов тизими карталари эгалари Uzum Market миллий маркетплейсидан буюртмаларни онлайн тўлаганда 5% кешбек ва Uzum Bank иловаси орқали тарқатиш пунктларида олишда буюртмани тўлаганда 2% кешбек оладилар.
Кешбек Uzum Bank иловасидаги электрон ҳамёнга тушади, уни ҳар қандай харид ёки пул ўтказмаларига сарфлашингиз мумкин. Акция 2023 йил 7 декабрдан 2024 йил 7 январгача мамлакатнинг барча банкларининг Uzcard тўлов карталари эгалари учун амал қилади.
Uzum экотизими ва Uzcard тўлов тизимининг қўшма лойиҳаси туфайли янги йил арафасидаги харидлар янада қулай бўлади, – деди Uzum тижорат директори Отабек Курбанов. – Бунда, Uzum Банк иловасидаги кешбек – бу ҳар доим ўз хоҳишингизга кўра сарфлашингиз мумкин бўлган ҳақиқий пулдир, масалан, Uzum Market ёки Uzum Tezkorʼдаги келгуси буюртмалар учун.
«Агар сизда ҳали Uzcard картаси бўлмаса, исталган банкларнинг бирида NFC қўллаб-қувватлайдиган янги контактсиз Uzcard картасини очиш вақти келди, чунки 2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 14 январгача бўлган даврда янги намунадаги Uzcard картасини очиб, ушбу картадан 200 минг сўмдан ортиқ миқдорда бир марталик тўловни амалга ошириб, фойдаланувчилар Cheksiz NFC акцияси доирасида BYD Song Plus электромобили ёки иссиқ ўлкаларга саёҳат ютиб олиш имкониятига эга бўладилар», – дея таъкидлаб ўтди Uzcard Бош директори Олим Закиров.
Uzum Bank ва Uzcard тўлов тизими акцияси ҳақида батафсил маълумотни https://uzum.uz/promo/uzcard веб-сайтида, шунингдек, Uzcard фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш хизматининг 1257 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: