16:00 | 07.09.23

                       

Uzum Market миллий маркетплейсида Oila Tanlovi бренди остидаги товарлар пайдо бўлди

Ҳозирда товарлар рўйхатидан салфеткалар, соуслар, ювиш воситалари ўрин олган. Келажакда бренд остида зираворлар, кунгабоқар ёғи, дон ва бошқа маҳсулотлар ҳам пайдо бўлади.

Uzum Market миллий маркетплейси ўзбекистонликлар орасида энг машҳур маҳсулотлар ассортиментини кенгайтиради: платформада Oila Tanlovi бренди остида товарлар пайдо бўлди.

Фото: Uzum Market

Маълум қилинишича, Uzum Market миллий маркетплейси ўзбекистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, ассортиментни кенгайтиришда давом этмоқда – платформада Oila Tanlovi бренди остида етакчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг энг кўп талаб қилинадиган товарлари, шунингдек, хориждан синалган сифатли маҳсулотлар ўрин олган линейка пайдо бўлди.

Oila Tanlovi бренди остида ҳамёнбоп нархларда синалган сифатли товарларнинг кенг ассортименти тақдим этилади. Ҳозирда товарлар қаторидан ҳар бир уйда зарур бўлган нарсалар: синалган ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилардан салфеткалар, соуслар, ювиш воситалари ўрин олган. Келажакда бренд остида зираворлар, кунгабоқар ёғи, дон ва бошқа талаб қилинадиган маҳсулотлар ҳам пайдо бўлиши маълум қилинди.

Фото: Uzum Market

«Ўзбекистонлик тадбиркорларга янги бренд яратиш, номлаш, тарғиб қилиш учун маблағ сарфламасдан, бутун мамлакат бўйлаб товарларни сотиш учун янги майдончани тақдим этиш биз учун муҳим. Шу билан бирга, республика ичида ишлаб чиқарилмайдиган, масалан, янги йил байрамлари арафасида анъанавий равишда талаб ўсиб борадиган нўхат ва маккажўхори каби ўзбекистонликларнинг севимли маҳсулотлари мавжуд ва бу борада биз хорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», – дейди Узум Маркет бош директори Илшат Хаметов.

Таъкидланишича, Oila Tanlovi линейкасига етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларнинг синалган сифатли маҳсулотлари киради. Сўнгги 3 ой ичида платформада озиқ-овқат савдоси ўтган ойларга нисбатан 50 фоизга ўсган ва шу даврда уй кимёвий воситалари ва шахсий парвариш маҳсулотларига талаб 40 фоизга ошган. Uzum Market фойдаланувчилари, мамлакатнинг барча ҳудудларидан бир неча миллион ўзбекистонликлар, мазкур платформада уй ва оила учун зарур бўлган барча нарсаларни унумли нархларда сотиб олиш мумкинлигига ўрганиб қолгани ва маркетплейс тадбиркор ҳамкорлари билан ассортиментни кенгайтиришда давом этаётгани эътироф этилган.

Фото: Uzum Market

Маълумот учун, бугунги кунда миллий маркетплейсда Ўзбекистон компаниялари ва тадбиркорларининг 600 мингдан ортиқ ноёб товар позициялари тақдим этилган. Июл ойида Uzum Market мамлакат бўйлаб 1 миллиондан ортиқ буюртмаларни етказиб берган. Йил охирига қадар Uzum Market товарлар ассортиментини 800 мингдан ортиқ ноёб товар позицияларига, географиясини эса мамлакат бўйлаб 75 дан ортиқ шаҳарларга, шу жумладан, кичик аҳоли пунктларига кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: