16:27 | 22.03.24

                       

Ветнам Ўзбекистонда нефт-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Ветнам Ўзбекистонда нефт-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади. ТИВ раҳбари иштирокида газ ва нефт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, технологиялар трансфери ва ноу-ҳау алмашинуви муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Petrovietnam компаниялар гуруҳи раиси нефт-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ветнам нефт ва газ компаниялари гуруҳи (Petrovietnam) раиси Ле Ман Хун билан учрашув ўтказди.

«Ветнам нефт ва газ компаниялари гуруҳи (Petrovietnam) раиси Ле Ман Хун жаноблари билан самарали суҳбатлашдик», – деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Ҳамкорликни кенгайтириш, газ ва нефт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, технологиялар трансфери ва ноу-ҳау алмашинуви муҳокама қилинди.

Petrovietnam давлат корпорацияси 1975 йилда ташкил этилган. Ўтган йилнинг август ойида Тошкентда Ўзбекистонда бир қатор истиқболли блокларда геологик қидирув ишларини бошлаш бўйича меморандум имзоланган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: