12:22 | 11.11.23 373

WLM халқаро фототанловида Ўзбекистон маданий меросига оид 4 мингга яқин фотосурат тақдим этилди

Мазкур халқаро танлов Ўзбекистонда илк бор ўтказилди.

Ўзбекистонда Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кўмагида ўзбек тилида сўзлашувчи Wikimedia гуруҳи ва рус Викигидлар ҳамжамияти томонидан ташкил этилган Wiki loves monuments халқаро фототанловида Ўзбекистон маданий меросига оид 4 мингга яқин фотосурат тақдим этилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Wiki loves monuments сентябр-октябр ойларида ўзбекистонлик Викимедиачилар томонидан ўтказиладиган йиллик халқаро фототанлов бўлиб, ундан тарихий-маданий меросга эътибор қаратиш мақсад қилинган.

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги иштирокчилар ҳам бу танловга катта қизиқиш билдирган. Танлов доирасида 59 нафар иштирокчи Wikimedia Commons’га 3950 та расм, жумладан, мамлакат маданий меросининг ноёб ёдгорликлари суратларини жойлаган. Унда Ўзбекистон 46 та давлат ичида 14-ўринни эгаллаган. Ҳозирда халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан расмларни баҳолашнинг биринчи босқичи бошланган. Натижалар тез орада қуйидаги ҳавола орқали эълон қилинади:

https://commons.wikimedia.org/wiki/Commons:Wiki_Loves_Monuments_2023_in_Uzbekistan/Resu


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1194
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 838
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 696