13:05 | 28.12.23
Дастур Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бир нечта ҳомийлар томонидан ташкил қилинди.
Декабр ойи охирида FTV телеканалида машҳур X-Factor телешоусининг суперфинали бўлиб ўтди. Дастур UzReport ахборот агентлиги томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси, PayMe тўлов тизими ва Procter & Gamble трансмиллий компанияси кўмагида ташкил этилди.
Ёрқин концерт чиқишларидан иборат бўлган теледастур доирасида лойиҳанинг иқтидорли иштирокчилари ва ўзбек эстрадаси юлдузлари саҳнада куйлаган. Арманистонлик ва россиялик қўшиқчи, Украинанинг X-Factor лойиҳасининг 7-мавсуми ғолиби Севак Ханагян шоунинг махсус меҳмони бўлиб, ўзининг энг яхши қўшиқларини ижро этган.
Таъкидлаш жоизки, суперфинал давомида лойиҳа иштирокчилари томонидан Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасининг экологик муаммолари, Орол фожиаси ва атроф-муҳитга ҳурмат туйғусини оммалаштиришга бағишланган клип намойиш этилган.
Шоу финалига уч нафар иқтидорли ёш ижодкорлар – Шоҳруҳхон Ҳалимхонов, Ҳайринисо Акбарова ва Жавлон Сапаевлар йўл олди, уларнинг икки нафари эса суперфиналда ўзаро куч синашди. PayMe тўлов тизими орқали оммавий овоз бериш натижаларига кўра суперфиналда хоразмлик хонанда Жавлон Сапаев ғалаба қозонган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: