8:51 | 06.02.24
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳудудида қимматли ва кам қимматли дарахтларни кесилиши ҳамда шикастлантирилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти Гурлан туманида маҳаллий тадбиркор 81 туп дарахтни кесиб ташлагани аниқланди.
Маълум бўлишича, «Х.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Х. томонидан 81 туп табиий ҳолда ўсувчи, биологик соғлом туронғил дарахтлари ноқонуний кесилганлиги аниқланиб, табиятга 618,1 миллион сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Х.О.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қимматли ва кам қимматли дарахтларни кесилиши ҳамда шикастлантирилиши билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: