22:17 | 29.09.23

                       

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

Фестивалда 52 давлатдан 300 дан ортиқ меҳмон иштирок этмоқда.

«Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бугун, 29 сентябр куни «Ўзбекфилм» киноконцернида пресс-брифинг ҳамда миллий кинолойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: Кинематография агентлиги

Пресс-брифингда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб, фестивал дастури ва танловлари билан таништирди. Шунингдек сўнгги йиллар кино соҳасидаги ютуқлар тилга олиниб, соҳадаги ислоҳотлар республика Президенти саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётгани қайд этилди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Жорий йилги фестивалга 52 давлатдан ташриф буюрган 300 га яқин меҳмон орасида режиссёр, актёр ва продюсерлар билан бирга Ўзбекистоннинг кўплаб ишончли ҳамкорлари ҳам бор. Шунингдек, 30 га яқин давлатлар билан хамкорликдаги кинолойиҳалар амалга оширилмоқда. Фестивал давомида таниқли хорижий ва маҳаллий киноижодкорлар иштирокида мастер-класслар ва ижодий учрашувлар ўтказилади. Шунингдек, республика бўйлаб фестивалга тақдим этилган фильмларнинг бепул намойишлари бўлиб ўтади.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Пресс-брифингдан сўнг миллий кинолойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Унда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов суратга олаётган «Баҳодир Ялангтўш», Ёлқин Тўйчиевнинг «Улуғ Амир ва донна Мария», Абдуҳалил Мигноровнинг «Менинг маҳаллам», Шоҳруҳ Расуловнинг «Уч қаҳрамон», Акром Исоқовнинг «Енгилмас. Токиога йўл» ва Абутолиб Адамқуловнинг «Эпидемия» фильмлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Фестивал тадбирлари, кинонамойишлар ва маҳорат дарслари бўйича барча маълумотларни Tiffest.uz сайтидан олиш мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: