8:25 | 07.02.24

                       

Яна бир давлат ўзбекистонликларни ишга таклиф этмоқда

Номзодлар судланмаган, хорижга чиқиш тақиқланмаган, жисмонан ва руҳан соғлом ҳамда зарарли одатлардан ҳоли бўлиши талаб этилади. Иш ҳақи 750 евродан бошланади. Ётоқхона, тиббий суғурта, рўйхатдан ўтиш, ётоқхонадан иш жойигача транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистонликлар Польшага қурилиш ишларига таклиф этилмоқда. Ҳозирда фуқаролар қолиплаш ҳамда металл конструкцияларни маҳкамлаш ёки темирчи ишларига қабул қилинмоқда.

Номзодлар 18−45 ёш оралиғида бўлиши, рус ёки инглиз тилларини билиши, сўралаётган бўш иш ўринлари бўйича иш тажрибасига (тасдиқловчи ҳужжат қўшимча устунлик беради) эга бўлиши керак.

Бундан ташқари, судланмаган, хорижга чиқиш тақиқланмаган, жисмонан ва руҳан соғлом ҳамда зарарли одатлардан ҳоли бўлиш талаб этилади. Иш ҳақи 750 евродан бошланади. Ётоқхона, тиббий суғурта, Польшада рўйхатдан ўтиш, ётоқхонадан иш жойигача транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопланади.

Қуйидаги харажатлар эса фуқаро ҳисобидан:

  • виза тўлови;
  • авиачипта;
  • агентлик тўлови;
  • овқатланиш харажатлари.

Номзодлар ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлар мумкин. Батафсил маълумот бу ерда. Бунда 100 нафар номзод рўйхатдан ўтгандан кейин аризалар қабули тўхтатилади. Ваканция учун касбий малака талаби мавжуд. Ушбу соҳада малакаси йўқ номзодлар рўйхатдан ўтмасликлари сўралган. Шунингдек, рўйхатдан ўтган фуқаролар Тошкентда ташкил этиладиган амалий имтиҳонларга чақирилади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Япония ўзбекистонлик мутахассисларни вақтинча ишга жойлаштириши мумкинлиги хабар қилинганди. Япониянинг «Business Plaza Cooperative» компанияси директорининг айтишича, ҳозирги кунда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги қурилиш ва ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларига техник стажорлик дастури доирасида қатор давлатлар вакиллари ишга жалб қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: