10:55 | 05.01.24

                       

Январ ойи об-ҳавоси 2024

2024 йилнинг январ ойида кузатиладиган об-ҳаво. Ҳарорат кечалари -10...13° совуққача пасайиши, кундуз кунлари +16...+18° илиққача кўтарилади

Янги 2024 йилнинг биринчи ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин, баъзи жойларда меъёрдан +1…+1,5° га юқори бўлади.

Январ ойи қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ўзбекистонда январ ойининг биринчи беш кунлигидаги об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. 1-3 январ кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +6…+11° илиқ атрофида, 4-5 январ кунлари эса 1-3 январга нисбатан +3..+5° га юқори бўлади.

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 0…+5° илиқдан -3…-8° совуққача, кундуз кунлари +10…+15° илиқдан 0…+5° илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари қисқа даврга -10…-13° совуққача пасайиши ва кундуз кунлари +16…+18° илиққача кўтарилиши мумкин.

Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар январ ойининг биринчи ўн кунлиги охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида кутилмоқда. Умуман олганда, ой учун ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши ҳам мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: