7:59 | 10.02.24

                       

Январда салкам 95 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилди

Республиканинг барча ҳудудларида «Ўзенергоинспеция» томонидан 24 969 та профилактика тадбир ўтказилган. Хусусан, 20 млн 486 минг кВт/соат электр энергияси ва 47 млн 387 минг метр/куб табиий газ талон-тарож қилингани аниқланган.

Ўзбекистон ҳудудларида январь ойида 995 нафар истеъмолчининг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида тизимга 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилди.

Инфографика: «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати

Республиканинг барча ҳудудларида «Ўзенергоинспеция» томонидан 24 969 та профилактика тадбир ўтказилган. Хусусан, 20 миллион 486 минг кВт/соат электр энергияси ва 47 миллион 387 минг метр/куб табиий газ талон-тарож қилингани аниқланган.

Энергия самарадорлиги, авария ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан 14 та давлат корхона ва муассасасида назорат тадбирлари ўтказилди. Таъминотчи корхоналар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан 1 540 та объект ҳамда 2 565 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди.

Реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатиш юзасидан тадбиркорлик субъектларида тушунтириш ишлари олиб борилиб, 13 145 нафар истеъмолчига тегишли кўрсатмалар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: