13:00 | 01.01.24

                       

Японияда 7,4 магнитудали зилзила кузатилиб, цунами хавфи эълон қилинди

Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Япония ғарбида 5,6 ва 7 магнитудали зилзилалар бир неча дақиқада содир бўлди, оқибатда цунами хавфи эълон қилинди. Кучли силкинишлар Осака ва Киотода ҳам сезилган.

7,4 магнитудали охирги кучли зилзила Анамизу шаҳридан 36 км шимоли-шарқда, маҳаллий вақт билан соат 16:10 да (Тошкент вақти билан 12:10) содир бўлган. Зилзила 40 км саёз чуқурликда бўлиб, ҳудудда кенг сезилган.

Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида маълумот берилгани йўқ.

Шунингдек, Янги йил арафасида Туркия жануби-шарқида бир неча зилзила содир бўлди. Энг кучли силкинишлар 4,5 магнитудага етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда 7,7 магнитудали кучли зилзила юз бергач, цунами хавфи эълон қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: