22:19 | 02.01.24
Етти нафар жабрланувчи зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Хориждаги нашрлар Япониянинг Ишикава ўлкасидан узоқроқдаги Ното яримороли ва унинг атрофидаги марказий ҳудудларда 1 январ куни содир бўлган 7,6 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 55 нафарга етганини ёзмоқда.
Важима шаҳрида рўй берган ушбу зилзила кенг кўламли вайронгарчилик ва ёнғинларга сабаб бўлган. Давом этаётган зилзилалар қутқарув ишларига тўсқинлик қилган. Шунингдек, шаҳарда етти қаватли бино қулаб тушган. Марказий ҳудуддаги кучли ёнғинлар 200 дан ортиқ биноларни қамраб олган.
Расмийларга кўра, вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин. Етти нафар жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Зилзила туфайли Ниигата, Тояма, Фукуи ва Гифу ўлкаларида ҳам вайронагарчиликлар қайд этилган.
Аввалроқ, мамлакатдаги зилзила қурбонлари 24 кишига етгани, бош вазир Фумио Кисида эса фавқулодда йиғилиш ўтказгани ҳақда хабар берилганди.