Зафарбек Аҳмедов Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консули бўлди
У лавозимга тайинлангунга қадар Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Dunyo ахборот агентлиги хабар беришича, 20 ноябр куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган бош консули Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб борган.

54 ёшли дипломат Хоразм педагогика институтини тамомлаган бўлиб, янги лавозимга тайинлангунга қадар Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, Зафарбек Аҳмедов мактабда ўқитувчи, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ва ТИВ тизимида фаолият юритган.
Шу билан бирга, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилган. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистоннинг янги элчиси Италия президентига ишонч ёрлиқларини топширгани хабар қилинганди.