17:58 | 07.07.23 12433
«Ўзагросуғурта» онлайн суғурта хизматлари тўрттага кўпайди
Аҳоли уй-жойларини, вакцинация (COVID-19) оқибатларидан, ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи) ҳамда болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш хизматлари йўлга қўйилган.
«Ўзагросуғурта» онлайн суғурта хизматларини яна тўрттага кўпайтирди. Хусусан, аҳоли уй-жойларини суғурта қилиш, вакцинация (COVID-19) оқибатларидан суғурта қилиш, ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи)ни суғурта қилиш ҳамда болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш хизматлари йўлга қўйилди.
- Аҳоли уй-жойларини суғурта қилиш – ёнғин, портлаш, кучли шамол, кучли жала, кўчки, тошқин, сел ва бошқа офатлар натижасида уй-жойга шикаст етганда;
- Вакцинация (COVID-19) оқибатларидан суғурта қилиш – COVID-19 вакцинацияси доирасида қабул қилинган, расман ҳужжатлаштирилган вакцинанинг салбий оқибатлари натижасида шахснинг тўлиқ меҳнат қобилиятини йўқотганда ёки вафот этганда;
- Ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласи (боласи)ни суғурта қилиш – 18 ёшга тўлган ва 40 ёшдан ошмаган, муомала лаёқатига эга, аёлнинг ўзи ва ҳомиласи (боласи) саломатлиги ва ҳаётига зарар етганда;
- Болаларни бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш – 18 ёшгача бўлган болаларнинг бахтсиз ҳодисалар, юқумли касалликлар билан касалланиши оқибатида соғлиғига зарар етганда ёки ушбу ҳодисалар натижасида вафот этганда суғурта бадали тўлаб берилади.
Аввалроқ Тошкентда 1 июлдан тиббий суғурта тизими ишга туширилиши ҳамда Ўзбекистонда ҳаётни суғурталаш барча суғурта хизматларининг неча фоизини ташкил этиши ҳақида хабар берилганди.