19:03 | 27.03.24

                       

Зангиотада майнинг ферма ташкил қилиб, давлатга салкам 800 млн сўм зарар етказган фуқаро ушланди

Зангиота туманида фуқаро уйида 6 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 789,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланди.

Зангиота туманида майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда «Токзор» МФЙ  ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. ўз уйида 6 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улагани аниқланди.

Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 789,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: