20:13 | 01.07.23 6940

Зармитан конидаги шахтага ноқонуний кирган икки ёш йигит ҳалок бўлди

Уларнинг ёнида 2 қопда жами 94 кг оғирликдаги таркибида олтин бўлган маъдан тошлар аниқланган.

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳудудида жойлашган Зармитан кони шахтаси юклаш пунктига бориш йўлида икки нафар шахснинг оғир тан жароҳати олган ҳолатдаги мурдаси топилган. Шунингдек, уларнинг ёнида 2 қопда жами 94 кг оғирликдаги маъдан тошлар аниқланган.

Ер ости ўзиюрар машина

Дастлабки маълумотларга кўра, улар конга таркибида олтин бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш учун ноқонуний равишда кирган. Бош прокуратура Bugun.uz’га маълум қилишича уларни юклаш пунктига бориб қайтаётган ер ости ўзиюрар машина оператори аниқлаган. Бирламчи маълумотларга кўра, конга ноқонуний кирган шахсларни ўзиюрар машина оператори босиб ўтган бўлиши ҳам мумкин. Бунга сабаб эса ўзиюрар машинанинг кабинаси машинанинг ён томонида жойлашганлиги, ҳаракат йўналишининг қарама-қарши ён томони оператор кўриш радиусидан ташқарида бўлгани бўлиши мумкин.

Ҳолат 28 июнда содир бўлган. Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи аъзоларини ҳамда Қизилқум кон техника инспекцияси мутахассисларининг чиқиши таъминланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура қайд қилишича, конга ноқонуний кириб, ҳалок бўлганлар 1999 ва 2003 йилда туғилганлиги, Қўшработ туманидаги Майинтепа қишлоғида яшаганлиги аниқланган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1660
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1043
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 639
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 556
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1303
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 1094