10:55 | 12.09.23

                       

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси қабул қилинди

Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири сув ресурсларини тежашга қаратилган.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси қабул қилинди. Бу бўйича Президент фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, стратегия 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсаддан иборат:

1) ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш;

2) барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш;

3) сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

4) қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш;

5) «хавфсиз ва тинчликсевар давлат» тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:

  • давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган, сут, йод билан тўйинтирилган маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;
  • Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;
  • банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.

2023/2024 ўқув йилидан:

  • умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;

Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: