11:58 | 12.12.23

                       

Ўзбекистон аҳолиси Самарқанд шаҳридаги 21-мактабда IТ — касбларини бепул ўрганиши мумкин

Самарқанд шаҳрида кампуси очиладиган дастурлашга ихтисослашган 21-мактабда IТ — касблари бўйича бепул ўқишга қабул бошланди.

Биринчи саралаш интенсив босқичи 2023 йилнинг декабр ойига режалаштирилган. Хоҳловчилар исталган вақтда мактабнинг 21-school.uz сайтида тренингга ариза топшириши мумкин.

Интенсив курс якуний саралаш босқичи бўлиб, мактаб кампусида 26 кун давомида шахсан ўтказилади.  Интенсив  – бу C дастурлаш тилидаги ихчам курс бўлиб, унда иштирокчилар индивидуал ва жамоавий лойиҳаларни бажаради. Intensive курс натижаларига кўра улар асосий тайёргарлик учун танланади.

18 ёшдан ошган исталган талабгор мактабга ёзилиши ва талаб қилинадиган IТ касбини бепул ўрганиши мумкин. Мактабда ўқитиш турли йўналишларда олиб борилади – тизимли дастурлаш (C), объектга йўналтирилган дастурлаш (CC++), компютер тармоқлари, алгоритмлар, маълумотлар базалари (SQL), амалий дастурлаш (Java, Python, Golang), шунингдек, мобил дастурлаш, Frontend, Backend, ML & DS, Big Data, GameDev ва бошқалар.

21-мактабга қабул қилиш олдин ўзлаштирилган билим, иш тажрибаси, дастурлаш қобилияти ёки дипломга боғлиқ эмас. 50% дан ортиқ лойиҳада иштирок этаётганлар соҳада биринчи марта тажрибасини синамоқда. Дарслар рақамли таълим платформасида ўтказилади, мослашувчан ва доимий ривожланиб борувчи контент мавжуд бозор эҳтиёжларига қаратилган.

Peer to peer методикаси мактабда юқори сифат билан ўқитишга эришиш имконини беради – мураббийлар, маърузалар ва баҳолашларсиз. Иштирокчилар бир-бирига дарс беради, топшириқларни ўзаро бажарадилар, индивидуал ва гуруҳли IТ лойиҳаларини тайёрлашади. 1,5-2 йиллик ўқишдан сўнг улар малакали IТ муҳандислари бўлиб, ўз мутахассислиги бўйича ютуқларга эришиши мумкин.

Мактабда ўқиш давомида асосий эътибор амалий вазифаларни бажариш, кучли дастурлаш кўникмаларини эгаллаш, шунингдек, ҳар бир замонавий IТ мутахассиси учун зарур бўлган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилади. Ўқитиш босқичларидан бири мажбурий амалиёт бўлиб, у уч ой давом этади. Амалиёт бошланишига қадар ҳар бир иштирокчи камида учта дастурлаш тилини билади ва бу билимларни амалда қўллашга тайёр бўлади.

Лойиҳада орттирган тажрибасига асосланиб, 100% иштирокчилар амалиёт босқичида ҳам иш таклифларини олади. Битирувчиларнинг барчаси бугунги кунга келиб ҳам муваффақиятли ишга жойлашиб, йирик IТ-компанияларда ишламоқда.

21-мактаб талабалар шаҳарчаси, Ибн Сино кўчаси, 17-уйда жойлашган бўлиб, ҳар йили асосий таълимга 800 нафардан ортиқ киши қабул қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: