12:27 | 09.11.23

                       

Ўзбекистон аҳолиси учун ChatGPT сунъий интеллектидан фойдаланиш имконияти яратилди

Эндиликда мамлакат фуқароларидан нейротармоқдан фойдаланиши учун чет эл SIM-картаси талаб этилмайди.

OpenAI компанияси Ўзбекистонни ChatGPT сунъий интеллектидан фойдаланиши рухсат этилган давлатлар рўйхатига қўшди. Аввал чет эл алоқа операторларидан фойдаланган ҳолдагина уланиш мумкин бўлган нейротармоқни эндиликда маҳаллий операторларнинг SIM-карталари билан ҳам ишлатиш мумкин.

Шундай қилиб, саноқли давлатлардан ташқари дунёнинг барча ҳудудларида сунъий интеллектдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Жумладан, Марказий Осиёнинг барча давлатлари ва Афғонистон аҳолиси ҳам ChatGPT’га улана олади. Аммо, шунга қарамай, Россия, Беларус, Шимолий Корея, Куба, Венесуэла, Эрон, Хитой, Сурия каби мамлакатлар мазкур рўйхатга киритилмаган. Ўз навбатида бу давлатларда ҳам ChatGPT блокланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: