10:40 | 17.11.23

                       

Ўзбекистон аэропортларида унутиб қолдирилган юклар сотилмайди — Uzbekistan Airports

Барча йўқолган юклар аэропорт омборларида уч ойгача сақланиб, муддат тугагач, утилизация қилинади.

2023 йилнинг 16 ноябр куни «Тошкент» халқаро аэропортида йўловчилар унутиб қолдирилган юкларнинг сотилиши билан боғлиқ хайрия акцияси ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унга кўра, олти ойдан кўп муддатда аэропорт омборида қолиб кетган юклар хайрия тадбирларида 26 минг сўмдан сотилиши келтирилган.

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports бошқарув компанияси мазкур хабарлар бўйича расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортларидан бирортаси, шунингдек, UzCаrgо ва Uzbekistan Airports Handling шўба корхоналари томонидан йўловчиларнинг унутилган юклари сотилмайди ва учинчи шахсларга топширилмайди.

«Барча йўқолган юклар аэропорт омборларида уч ой мобайнида сақланади ва сақлаш муддати тугагач утилизация қилинади»,- дейилган муносабатда.

Шунингдек, компания ёлғон маълумотларга ишонмаслик ҳамда фирибгарларга пул ўтказмасликка чақирган.

Аввалроқ, Uzbekistan Airports’нинг Silk Avia’даги улуши Uzbekistan Helicopters’га ўтказилиши хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: