15:17 | 16.10.23

                       

Ўзбекистон Қатар ва Қувайт билан сиёсий мулоқатни кенгайтиради

Учрашувда қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган.

13 октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Қувайт ва Қатар давлатларининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчилари Аҳмад ал-Жийрон ва Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, мамлакат ушбу давлатлар билан сиёсий мулоқотни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон ва Полша ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: