18:59 | 01.11.23

                       

Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги фуқароларни огоҳлантирди

Элчихона Исроил махсус хизматлари қаттиқ назоратга олган хатти-ҳаракат ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларни огоҳлантирди. Элчихонанинг маълум қилишича, сўнгги пайтларда Исроилда бўлаётган воқеаларга ижтимоий тармоқларда ноўрин муносабатлар билдирилиб, унда турли хилдаги акцияларга чиқишга чақириқлар пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистон элчихонаси шу муносабат билан бўлаётган вазиятга ҳар қандай фикр билдириш ва уни муҳокама қилиш Исроил ҳуқуқ-тартибот идоралари ва махсус хизматлари томонидан қаттиқ назоратга олинганини эслатган.

«Юқоридагиларни эътиборга олиб, барча юртдошларимизга турли ёлғон ташвиқотларга берилмасликка, қонунга зид хатти-ҳаракатлар содир этмасликка чақирамиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилдаги элчихона фуқаролардан заруратсиз яшаш жойларини тарк этмасликни сўраган эди. Шунингдек, Исроилдаги тўқнашувларда беш киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: