15:11 | 19.11.23 520

Ўзбекистон элчиси Испаниядаги миссиясини якунлади

Жаҳонгир Ғаниев 2018 йилда ушбу лавозимга тайинланганди.

Dunyo ахборот агентлиги хабар беришича, 19 ноябр куни Ўзбекистон элчиси Жаҳонгир Ғаниев дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан Испания Ташқи ишлар вазирлигининг ташқи ва глобал ишлар бўйича давлат котиби Анхелес Морена Бау билан учрашган.

Фото: Dunyo ахборот агентлиги

Учрашув чоғида сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик янги, кўп қиррали босқичга кўтарилгани ва жуда самарали моҳият касб этгани таъкидланган.

Испания ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби ўзбекистонлик дипломатга икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва уларга барқарор ўсувчанлик бағишлагани учун миннатдорлик билдирган.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама муносабатларнинг янада муваффақиятли ривожланиши ва илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилишига ишонч билдирганлар.

Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Ғаниев 2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида фаолият кўрсатиб келади. У дастлаб Муваққат ишлар вакили, 2018 йилда фавқулодда ва мухтор элчи, Жаҳон сайёҳлик ташкилотидаги (UNWTO) доимий вакил бўлиб ишлаган.

2020 йили ўриндошлик асосида Ватикандаги элчи этиб тайинланган, шунингдек, Халқаро зайтун кенгашидаги вакил этиб тасдиқланган.


Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

Тошкентдаги Humo arena’да Миллий гвардия томонидан машғулотлар ўтказилди — фото

12:11 | 08.12.23 69
Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 962
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 290
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 487
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1049
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1202