12:04 | 21.11.23

                       

Ўзбекистон Франциядан 24 та қирувчи самолёт сотиб олиши мумкин — фото

Франция президенти Макрон мамлакатга келганида бу бўйича қизиқиш пайдо бўлган.

TS2 Space Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаво имкониятларини сезиларли даражада ошириш мақсадида Франциядан 24 та Dassault Rafale қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкинлиги ҳақда ёзмоқда.

Фото: TS2 Space

Нашрга кўра, бу бўйича Франция раҳбари Эммануел Макроннинг 2023 йил 2 ноябр куни Самарқандга ташрифида икки томонлама қизиқиш пайдо бўлган. Шунингдек, унда Ўзбекистоннинг ҳарбий техникасини модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам кўриб чиқилган.

Фото: Dassault Rafale

Унда Ўзбекистоннинг собиқ Совет Иттифоқи давлатлари орасида биринчи бўлиб ҳаво кучлари имкониятларини MiG-29 флотидан Францияда ишлаб чиқарилган Rafale самолётларига ўтказган ноёб мақомга эгалиги, биргина 2023 йил учун рақобатбардош ва замонавий мудофаа стратегиясини юритиш мақсадида 1,4 миллиард долларга яқин мудофаа бюджети ажратгани ёзилган.

«Rafale самолётларига бўлган қизиқиш Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги бўлажак ҳамкорликка ишора қилса-да, соҳа кузатувчилари бундай битим динамикасини диққат билан кузатиб боришмоқда. Қайси турдаги самолётлардан қатъий назар, Ўзбекистон ўз ҳарбий-ҳаво кучларини янгилаш йўлида аниқ қадамлар ташламоқда, ҳозирда турли хил жанговар самолётлар, жумладан, Su-27 ва Su-25 ҳужум самолётлари ва Su-24 бомбардимон қиливчи самолётлари сақланмоқда. Mудофаага Rafale самолётларининг потенциал қўшилиши нафақат технологик сакраш, балки Марказий Осиёнинг ҳарбий ландшафтидаги муҳим геосиёсий силжишни ҳам англатади.»,- дея ёзган нашр.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон яқин келажакда бу самолётларни харид қила олмайди, чунки Dassault Aviation ишлаб чиқарувчиси Қатар, Хорватия ва Индонезиядан кўплаб буюртмалар олган.

Фото: Dassault Mirage 2000

Бундан ташқари, компания Саудия Арабистони расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда. Шу сабабли, Франция муқобил сифатида мамлакатга Dassault Mirage 2000 қирувчи самолётларини таклиф қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: