14:08 | 17.11.23 535

Ўзбекистон Хитой миллий кенгаши билан экология соҳасида ҳамкорлик қилади

Азиз Абдуҳакимов республикадаги экологик муоммога қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Хитойнинг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши раиси Ан Фендзи билан икки томонлама учрашув ўтказди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот хизмати

Учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Маълумот учун, Хитойнинг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши Хитойда чўлланишнинг олдини олиш бўйича ягона жамият бўлиб, 1992 йилда тузилган. Фахрий раис – Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Сю Сзялу. Жамият яратиш тўғрисидаги қарор 1950 йилда Хитойнинг ғарбий қисмида кучли қум-чанг бўронлари содир бўлганидан кейин пайдо бўлган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот хизмати

Таъкидлаш жоизки, кенгаш миллий даражадаги академик, жамоат ва нотижорат ташкилотдир. Унинг таркибига чўлланишга қарши кураш соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, олимлар, тадбиркорлар киради.

Йиғилишда Хитой Раиси Си Сзинпин ташаббуси билан чўлланиш ва қум бўронларига қарши курашиш стратегияси қабул қилингани, унда фермерлар ва хусусий сектор учун яйловларни субсидиялаш, шахсий яйловларни тақиқлаш назарда тутилгани, чорва молларини кўпайтириш ва жамоавий чорвачиликни яратиш (совхозларни ташкил этиш), шунингдек, илгари ҳайдалган ер участкаларида ўрмон ва ўт қопламини тиклаш таъкидланган.

Шунингдек. Азиз Абдуҳакимов Хитой томонини Ўзбекистоннинг жанубий қисмида чанг ва қум бўронлари таҳдидларининг кучайиши ва бошқа ҳудудларда ҳам жадаллиги ҳамда миллий ташаббус доирасида бу экологик муаммога қарши кураш бўйича назорат чораларидан бири — «Яшил макон» ва унинг республикада амалга оширилишининг бориши ҳақида батафсил маълумот берди. Вазир жамият ер ва умуман табиат билан муносабатларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини қайд этган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот хизмати

Учрашув якунида Экология вазирлиги ва жамият ўртасида чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш соҳасида илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ишлаб чиқиш ва имзолаш орқали тез орада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.

Аввалроқ, Самарқандда Экология вазири раислигида чўлланишга қарши кураш юзасидан ялпи мажлис бўлиб ўтгани ва БМТнинг чўлланиш, ер деградацияси ва қурғоқчилик бўйича конвенциясининг йиғилиши бошлангани хабар қилинганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 416
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 774
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1116
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 872
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 468
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 954