17:14 | 26.10.23 517

Ўзбекистон Италияга янги элчи тайинлади

Шу вақтгача республиканинг Римдаги ваколатхонасига Отабек Акбаров раҳбарлик қилган.

2023 йил 26 октябр куни Ўзбекистоннинг Италияга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев Римга етиб борди. Бу ҳақда Dunyo ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Dunyo ахборот агентлиги

У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Абат Файзуллаев 2020-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси бўлиб ишлаган, шунингдек, Венгриядаги дипломатик миссияни ўриндошлик асосида бошқарган.

Бир вақтнинг ўзида, Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили бўлиб ишлаган.

Шунингдек, 40 ёшли дипломат Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган, ташқи ишлар вазири ёрдамчиси – котибият мудири лавозимларида фаолият юритган.

Абат Файзуллаев 2018-2023 йилларда Римдаги Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган Отабек Акбаров ўрнига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистоннинг янги элчиси Германия федерал президентига ишонч ёрлиқларини топширгани хабар қилинганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 163
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 360
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 388
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 208
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 436
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 315