18:06 | 25.09.23 1030

Ўзбекистон «Очиқ Гендер маълумотлар индекси»да энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди

Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади ва бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини баҳолайди.

Ўзбекистон Open Data Watch ташкилотининг сўнги ҳисоботида  «Очиқ Гендер маълумотлари индексида» 69,7 балл тўплаган ҳолда жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Фото: Статистика агентлиги

Қайд этилишича, индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади ва бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини баҳолайди.

Ўзбекистонда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган.

Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида  эса бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон дунёдаги энг кучли паспортлар рейтингидан пастлаганди.

 


COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

COP28 доирасида Марказий Осиёдаги қум ва чанг бўронлари хавфи масаласи кўтарилди

11:56 | 04.12.23 47
Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 390
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1940
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2694
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 626
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 848