10:54 | 27.11.23
Таъминот тизими Каспий - Қора денгиз - Европа йўналишида ташкил этилади.
Энергетика вазири Парвиз Шаҳбозов Венгрия пойтахти Будапештда мамлакат ташқи ишлар ва савдо вазири билан учрашди.
Озарбайжон энергетика вазирлигига кўра, ушбу учрашувда Озарбайжондан катта ҳажмдаги яшил энергияни узатиш Каспий-Қора денгиз-Европа яшил энергия коридорини самарали лойиҳа сифатида амалга оширишда муҳим рол ўйнаши, бундан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланган.
Лойиҳанинг стратегик аҳамияти Озарбайжон ва Европа Иттифоқи, шу жумладан, Венгрия ўртасида кўприк қуриш билан баҳоланади. Учрашувда Озарбайжондан узоқ муддатли асосда газ етказиб бериш истиқболлари, шунингдек, Венгрия компаниялари билан нефт ва газ лойиҳалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Яшил энергия коридори лойиҳасини техник-иқтисодий асослаш ва Европага электр энергиясини узатиш жараёни юзасидан кенг фикр алмашилганда, Венгрия электр узатиш тизими операторларининг Европа тармоғига (ENTSO-E) қўшилиш билан боғлиқ жараёнларни экспериментал қўллаб-қувватлашга рози бўлди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: