19:09 | 13.11.23
Бу йўл қўшни мамлакатнинг ғарбий вилоятларига тўғридан-тўғри чиқиш имконини беради.
Қозоғистон бош вазири матбуот хизматининг хабар беришича, ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ХVI саммитида Ўзбекистондан Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларига тўғридан-тўғри чиқишни таъминлаш учун «Бейнеу-Шалкар» автомобил йўли қурилишини айтган.
Шунингдек, у ташкилотга аъзо 10 давлатдан еттитаси жаҳон океанига чиқиш имконига эга эмаслиги, шу боис минтақанинг транспорт коммуникацияларини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишларидан бири минтақалараро савдони рағбатлантиришдан иборатдир.
«Ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар тахминан 500 миллион аҳоли ва 2 триллион доллар ялпи ички маҳсулотга эга бўлган 8 миллион квадрат километр майдонни эгаллайди. Бу ташкилотнинг муҳим иқтисодий салоҳиятидан далолат беради» деган бош вазир.
Шу билан бирга, бош вазир транспорт-логистика тизимлари интеграциясини кучайтиришга чақирган.
«Биз бу йўналишда юк айланмасини тизимли равишда ошириб, 2030 йилга бориб уларни йилига 500 минг контейнерга етказиш ниятидамиз» деган Смаилов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: