10:10 | 17.11.23

                       

Ўзбекистон-Япония ўртасида тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш бўйича ўрта муддатли офлайн шаклда амалий ўқув курслари ташкил этилади

Икки мамлакат вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

УзА берган хабарга кўра, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва Япония Ямагата университети вакиллари ўртасида учрашув ўлиб ўтган.

Фото: УзА

Банк мутасаддилари, Ямагата университети ҳузуридаги «Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот» маркази директори Тадаши Онодера, «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» директори ўринбосари Б.Низомов, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессори Н.Ҳайдаров иштирок этган мулоқотда тадбиркорларни ўқитиш йўналишида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилган.

Фото: УзА

Учрашувда Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳудудларда ташкил этилаётган «Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари»да тадбиркорларни қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида самарали ўқитишни ташкил этиш бўйича ўзаро фикр алмашилган.

Фото: УзА

Хорижлик ҳамкорлар тадбиркорларни бизнесга ўқитиш бўйича Япония тажрибаси ҳақида сўзлаб берган. Профессор Тадаши Онодеранинг фикрича, тадбиркорларни ўқитиб, кейин уларга кредит бериш амалиёти яхши самаралар беради. Хусусан, бунда берилган кредитларнинг қайтарилиши юқори бўлади. Иккинчидан, тадбиркорлар томонидан янги иш ўринларининг яратилиши мамлакат миқёсидаги ижтимоий муаммолар кўлами қисқаришига имконият туғдиради.

Мулоқот давомида ўрта муддатли офлайн шаклда ташкил этиладиган амалий ўқув курсларини «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази», Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Ямагата университети ҳузуридаги «Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот» профессор-ўқитувчилари ҳамкорлигида амалга ошириш бўйича режалар белгиланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: