18:06 | 26.05.23 2524

Ўзбекистонда 1 декабрдан қоғозбозлик камаяди

Аҳоли ва тадбиркорлардан 47 турдаги маълумотлар сўралмайди

Президент томонидан 24 май санасида «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформатсия қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Эндиликда аҳоли ва тадбиркорлардан 47 турдаги маълумотлар талаби бекор қилинади.

Bugun.uz

Қарорга мувофиқ, 2023 йил якунига қадар my.gov.uz порталида 95 та хизмат ва сервислар ишга туширилади ва келгусида кўрсатилаётган хизматлар сони 570 тага етказилади. Рақамли технологиялар бўйича лойиҳалар самарадорлиги, рақамли хизмат ва сервисларнинг сифати ва барқарорлиги устидан рақамли назорат ўрнатилади.

Қарорга кўра, «Ўзкомназорат» инспекцияси 2023 йил 1 октябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жорий этилган рақамли технологиялар бўйича лойиҳалар самарадорлиги, кўрсатиладиган рақамли хизмат ва сервислар техник фаолиятининг сифати ва барқарорлиги устидан рақамли назоратни ўрнатади.

Рақамли назорат доирасида давлат органлари ва ташкилотларида рақамли технологиялар соҳасидаги лойиҳаларнинг мақсадлилиги, жорий этиш даражаси, фойдаланиш ҳолати, рақамли хизматлар ва сервислар ишидаги узилиш, тўхталиш ва техник-авариялар, алоқа марказлари (ишонч телефонлари, Call-марказлар, диспетчерлик алоқа) хизматларининг боғланиш ва самарали техник фаолият кўрсатиш каби сифат кўрсаткичларини баҳолайди.

Алоқа, ахборотлаштириш ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилишларини бартараф этиш юзасидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколати берилади.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 95
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1690
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1065
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 650
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 572
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1324