17:30 | 02.06.23 1315

Ўзбекистонда 1 июлдан «Чиқиндиларни оммавий йиғиш» умуммиллий ҳаракати ташкил этилади

Унга кўра, чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади

Ўзбекистонда 2023 йил 1 июлдан «Чиқиндиларни оммавий йиғиш» умуммиллий ҳаракати ташкил этилади. Бу борада Президент фармони эълон қилинди.

Bugun.uz

Унга кўра, қуйидагилар белгиланди:

  • «Табиатга меҳр» инновацион ва интеллектуал лойиҳалар танлови ўтказилади;
  • «Табиат мадҳияси» (мусиқа ва матни) учун танлов эълон қилинади;
  • «Ёш экологлар» ҳаракати кўкрак нишони таъсис этилади;
  • Мактабларнинг Миллий ўқув дастурига «экосоат» дарслари киритилади.

2023 йил 1 декабрдан қуйидаги ерларда электромобилларни тез қувватлантириш станциялари барпо этилади:

  • Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоят таркибида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;
  • «Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори автомагистрал йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида.

«Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўм субсидия сифатида ажратилади.

2024 йил 1 январдан Нукус шаҳрида:

  • ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида «Тежамкор уй» ва «Тежамкор хонадон» рейтинг тизими йўлга қўйилади;
  • йил сўнгида, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйлар мукофотланади;
  • ғолиб хонадон ва уйларга қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламалари бепул ўрнатиб берилади.

Ушбу тажриба 2025 йилдан Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида ҳам йўлга қўйилади.

Фармонга кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди. 1 июлгача Республикада ташкил этиладиган экологик акциялар махсус платформаси жорий этилади.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1208
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 543
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 819
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 848
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1509
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 706